Депутат Акмал Саидов Қонунчилик палатасининг янги таркибидаги биринчи мажлисида Шавкат Мирзиёевни Янги Ўзбекистон парламенти меъмори, деб атади. Унинг сўзларига кўра, президентнинг бутун фаолияти давомида парламент ҳар доим унинг диққат марказида туради.
Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмаслиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи давлат сифатида қолишини маълум қилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори, академик Акмал Саидов 2025—2028 йилларга мўлжалланган БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига аъзо бўлди. БМТнинг мазкур органига Ўзбекистондан биринчи марта вакил сайланди.
Даулетмурат Тажимуратов суддаги кўрсатувида Қорақалпоғистон депутатлари нима учун суверенитетдан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилганини аниқлашга қандай урингани ва митинг ўтказишга қандай чорлагани ҳақида гапириб берди.
Қонунчилик палатаси мажлисида Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари Ўткир Жуманов нобюджет жамғармалар фаолияти ҳам «топшириқ бўлса, текширилишини» таъкидлади. Акмал Саидов эса Ҳисоб палатасининг «қонундан ташқари ҳеч нарсага бурнини тиқишга ҳаққи йўқ»лигини айтиб, унга танбеҳ берди.
Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидовнинг таъкидлашича, Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар муҳокамасининг муддати олдинроқ 10 кунга узайтирилиши Нукус воқеалари билан боғлиқ эмас. «Бизга биров „чўзгин-чўзмагин“ деб кўрсатма бераётгани йўқ. Биз ўзимиз ҳал қиляпмиз», — деди у.
Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича комиссияга ўлим жазосини тиклаш ва парламентар республикага ўтиш таклифлари юборилди. Комиссия раиси Акмал Саидов ўлим жазоси ҳақида «давлат ўзи бермаган нарсасини олиб қўйишга ҳаққи йўқ» деди, парламентар республика эса «бизга керак бўлмаса керак» дея таъкидлади.
Сешанба куни Конституциявий комиссия раҳбари Акмал Саидов Асосий қонун ислоҳоти заруратини Карл Маркс ва Фридрих Энгелснинг «Коммунистик партия манифести»га таяниб асослантиришга ҳаракат қилди. «Ҳозир бутун дунёда конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибди», — деди у.
Парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори билан Конституцияга ўзгартириш киритиш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди. Унга амалдаги Конституцияни ишлаб чиқишда қатнашган, Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раислик қилади. Комиссия «жамият — ислоҳотлар ташаббускори» ғояси асосида иш олиб боради.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг директори Акмал Саидов Андижондаги қийноқ масаласида Омбудсманнинг минтақавий вакилига нисбатан танқидий фикр билдирди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ушбу ҳолат ҳақида хабар тарқагач, ташкилот уни ўрганиб, алоҳида назоратига олганлигини ҳамда бу пайтда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ жим турганига ишора қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг